Бугун
24
Ўзбек

Хорватия устози Англияга 7:0 ҳисобида имконият бой берилгандан кейин: «Ғалаба қозонамиз дейиш, аҳмоқлик бўлади»

Футбол
4 октябр, 04:15
    5
Славен Билич УЕФА Миллатлар Лигаси 4-тури доирасида Испания билан ўйин олдидан фикрлари билан ўртоқлашди.
Хорватия устози Англияга 7:0 ҳисобида имконият бой берилгандан кейин: «Ғалаба қозонамиз дейиш, аҳмоқлик бўлади»
Фото: Gettyimages
06.10.2026, 14:45 УЭФА Миллатлар лигаси. А лига Хорватия Хорватия - : - Испания Испания

Хорватия миллий жамоаси бош мураббийи Славен Билич турнирнинг 3-турида Англия миллий жамоасига 0:7 ҳисобида имконият бой берилгач, Испанияга қарши 4-тур ўйини ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди. Бу натижа Хорватия миллий жамоаси тарихидаги энг йирик мағлубият сифатида алоҳида қайд этилди.

«Мен ўзимга ва бошқаларга айтдим: Англия, айтайлик, Эстонияни 7:0 ҳисобида мағлуб этади, деб ўйламайман. Хорватия учун бу қабул қилиб бўлмайдиган ҳолат. Фақат мен ва футболчилар Испания билан ўйинда яхши ўйин кўрсатиб, бу вазиятдан чиқиб кета оламиз. Айни пайтда футболда бундан қийинроқ ўйин бўлиши мумкин эмас, шунинг учун ҳозир характер ва ҳамжиҳатлик кўрсатишнинг айни вақти. Испания устидан ғалаба қозонамиз дейиш аҳмоқлик, лекин биз жасур ва ғайратли бўлишимиз керак», - дея Биличнинг сўзларидан иқтибос келтиради Dalmatinski Portal.

Эслатиб ўтамиз, 3-гуруҳдаги учта ўйиндан сўнг, Испания миллий жамоаси тўққиз очко жамғариб, жадвалда пешқадамлик қилмоқда. Англия эса 6 очко билан иккинчи ўринда бормоқда. Уч очко тўплаган Хорватия учинчи ўринда, бирорта ҳам очкоси йўқ Чехия тўртинчи поғонани банд этган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Хорватия Хорватия
  • Испания Испания
  • УЭФА Миллатлар лигаси. А лига УЭФА Миллатлар лигаси. А лига
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

5 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар