Бугун, 4 октябр куни Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида катталар ўртасида дзюдо бўйича жаҳон чемпионати бошланади. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
11 октябрга қадар давом этадиган нуфузли мусобақада дунёнинг 93 мамлакатидан 600 нафардан ортиқ спортчи, жумладан, Ўзбекистон миллий жамоаси аъзолари ҳам медаллар учун кураш олиб боради.
Эркаклар:
-60 кг: Баҳром Ботуров;
-66 кг: Азизбек Ортиқов;
-73 кг: Элбек Тожиев;
-81 кг: Муроджон Йўлдошев;
-90 кг: Умар Бозоров, Нурбек Муртазоев;
-100 кг: Эрназар Сарсенбаев, Тўлқинбек Турдиев;
+100 кг: Музаффарбек Тўрабойев.
Аёллар:
-48 кг: Улбўсин Ҳакимова;
-52 кг: Сўғдиёна Рафкатова;
-70 кг: Хуршида Раззоқбердиева, Ширинжон Йўлдошева;
-78 кг: Барчиной Қодирова, Маржона Кўчимова;
+78 кг: Умида Ниғматова, Ирисхон Қурбонбоева.
Мусобақа дастурига кўра, бугун эркаклар ўртасида -60 кг, аёллар ўртасида эса -48 кг вазн тоифаларида ғолиб ва совриндорлар аниқланади. Шу тариқа, Ўзбекистондан Баҳром Ботуров ва Улбўсин Ҳакимова жаҳон чемпионатида биринчилардан бўлиб татамига чиқади.
Аввалроқ дзюдочиларимиз Осиё ўйинларининг аралаш жамоавий дастурида бронза медални қўлга киритгани маълум қилинганди.