Бугун
24
Ўзбек

Де ла Фуенте: «Ямал афсона мақомига ишонч билан яқинлашмоқда»

Футбол
4 октябр, 05:30
    18
Испания миллий жамоаси бош мураббийи ёш ҳужумчининг сўнгги баҳслардаги ўйинига юқори баҳо берди.
Де ла Фуенте: «Ямал афсона мақомига ишонч билан яқинлашмоқда»
Foto: Getty Images
03.10.2026 FT УЭФА Миллатлар лигаси. А лига Испания Испания 3 : 1 Чехия Чехия

Испания миллий жамоаси бош мураббийи Луис де ла Фуенте Ламине Ямалнинг ўйин даражаси ва жамоа учун аҳамияти ҳақида фикр билдирди. Мутахассис ёш футболчининг афсона мақомига тобора яқинлашаётганини таъкидлади. Бу ҳақда УEФА расмий сайти хабар берди.

«Ламин афсона мақомига ишонч билан яқинлашмоқда. У сўнгги учта баҳсда ҳисобни очди. Мен эса жамоадан ҳар доим ўйинни юқори интенсивлик ва тезкор суръатда бошлашни талаб қиламан», — деди де ла Фуенте.

Мураббий Ямалнинг дастлабки дақиқалардаги голлари бутун жамоанинг руҳий ҳолатини акс эттираётганини қайд этди.

«Менимча, унинг эрта ураётган голлари бутун жамоанинг кайфиятини акс эттиради. Ҳар бир баҳсда дастлабки дақиқаларданоқ ўзимизга хос услубни намойиш этишга ҳаракат қиламиз», — дея де ла Фуентенинг сўзларини УEФА расмий сайти келтирди.

Ямал Испания миллий жамоасининг Миллатлар лигаси гуруҳ босқичи 3-турида Чехияга қарши баҳсида ҳам ҳисобни очди. У 6-дақиқада рақиб дарвозасини ишғол қилди.

Испания ушбу беллашувда 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Родри 35-дақиқада ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди. Чехия сафида Слама 69-дақиқада битта голга жавоб берди, 89-дақиқада эса Микел Мерино Испаниянинг учинчи голини урди.

Эслатиб ўтамиз, Ямал сўнгги учта баҳснинг барчасида Испания миллий жамоаси сафида ҳисобни очган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Испания Испания
  • Чехия Чехия
  • УЭФА Миллатлар лигаси. А лига УЭФА Миллатлар лигаси. А лига
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

18 изоҳ +1 та янги
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар