Бугун, 4 октябр куни Қибрайдаги стадионда «Локомотив» ва «Навбаҳор» жамоалари ўртасида назорат баҳси ўтказилди.
«Локомотив» 16-дақиқада Суҳроб Нуруллоевнинг голи эвазига ҳисобни очди. 26-дақиқада Муҳаммадқодир Ҳамралиев мувозанатни тиклади. Биринчи бўлим якунида Жасур Яхшибоев «Локомотив»ни яна олдинга олиб чиқди.
Иккинчи бўлимда Яхшибоев 59-дақиқада ўзининг иккинчи голини уриб, мезбонларнинг устунлигини 3:1 кўринишига келтирди. Бироқ «Навбаҳор» якунда ажойиб камбек амалга оширди.
76-дақиқада Асад Раҳимжонов ҳисобни қисқартирди. 85-дақиқада Жасур Жалолиддинов пеналтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни тенглаштирди. 89-дақиқада Анасхон Камолов «Навбаҳор»га ғалаба келтирган голни урди.
Назорат баҳси
Локомотив — Навбаҳор 3:4
Голлар: Нуруллоев 16, Ҳамралиев 26, Яхшибоев 45, Яхшибоев 59, Раҳимжонов 76, Жалолиддинов 85-пен, Камолов 89.