Live
3
Ўзбек

Mirabror Usmonov kubogi-2026. Ўзбекистон Саудия Арабистонини пеналтилар сериясига кўра мағлуб этди

Футбол
4 октябр, 10:15
    3
Ўзбекистон ёшлар жамоаси сафида Беҳруз Абдусатторов ва Садриддин Ҳасанов гол муаллифи бўлди.
Mirabror Usmonov kubogi-2026. Ўзбекистон Саудия Арабистонини пеналтилар сериясига кўра мағлуб этди
Фото: ЎФА

Ўзбекистон U-20 миллий жамоаси «Mirabror Usmonov kubogi-2026» турнири доирасида Саудия Арабистони U-20 жамоасига қарши майдонга тушди.

«Миллий футбол маркази»да бўлиб ўтган учрашувнинг асосий вақти 2:2 ҳисобидаги дуранг билан якунланди. Ўзбекистон ёшлар жамоаси сафида Беҳруз Абдусатторов ва Садриддин Ҳасанов гол муаллифи бўлди.

Абдусатторов 42-дақиқада белгиланган пеналтини аниқ амалга ошириб, рақиб дарвозасини ишғол қилди. Ҳасанов эса учрашувнинг 70-дақиқасида жамоамизнинг иккинчи голини киритди.

Асосий вақтда ғолиб аниқланмагани сабабли жамоалар пеналтилар сериясида куч синашди. Унда Ўзбекистон U-20 футболчилари рақибдан 4:1 ҳисобида устун келиб, ғалабани ўз томонига оғдирди.

Шу тариқа, Жамолиддин Раҳматуллаев бошчилигидаги Ўзбекистон U-20 миллий жамоаси Саудия Арабистонига қарши баҳсни пеналтилар сериясидаги ғалаба билан якунлади.

Mirabror Usmonov kubogi-2026
Ўзбекистон — Саудия Арабистони 2:2 (пен.сер 4:1)
4 октябр. 2-тур. 17:00
Миллий футбол маркази
Голлар:
Абдусатторов 42 (пен), Ҳасанов 70.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ўзбекистон U20 Ўзбекистон U20
  • Саудия Арабистони (20 ёшгача) Саудия Арабистони (20 ёшгача)
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

3 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар