«Барселона» ҳимоячиси Жюл Кунде жамоада етарлича ўйин амалиётига эга бўлмаётгани ҳақида фикр билдирди. Франциялик футболчи асосий таркибдаги ўрни бош мураббий Ҳанс-Дитер Фликнинг қарорига боғлиқлигини таъкидлади.
«Бу мураббийнинг қарори, шунингдек, ўтган мавсумнинг натижаси. Ўтган мавсумда мен ўз даражамдан анча паст ўйнадим. Бу чақириқни мамнуният билан қабул қиламан. Энди энг яхши ҳолатимга қайта олиш-олмаслигим ўзимга боғлиқ. Оптимал спорт формасида бўлганимда, ушбу позицияда ўйнай оламан», — деди Кунде. Унинг сўзларини Le Parisien келтирди.
29 ёшли ҳимоячи ушбу мавсумда Ла Лигадаги етти имкониятдан фақат тўрттасида майдонга тушди. У ушбу баҳсларда самарали ҳаракатлари билан ажралиб турмади. Чемпионлар лигасида эса франциялик футболчи битта баҳсда иштирок этди.
Кунденинг «Барселона» билан амалдаги шартномаси 2030 йилгача мўлжалланган. Футболчининг трансфер бозоридаги тахминий қиймати 60 млн еврога баҳоланмоқда.
Маълумот учун, Кунде 2022 йилдан буён «Барселона» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. У каталонияликлар сафида ҳимоянинг турли позицияларида, жумладан, ўнг қанотда ҳам ўйнаб келган.
Эслатиб ўтамиз, Кунде ушбу мавсумда «Барселона»нинг Ла Лигадаги етти баҳсидан тўрттасида майдонга тушган.