«Челси» бош мураббийи Хаби Алонсо «Барселона»нинг 23 ёшли яримҳимоячиси Фермин Лопес трансферини амалга оширишни талаб қилмоқда. Испаниялик мутахассис футболчининг тезлиги, юқори интенсивликдаги ўйини ва жарима майдонига тез-тез кириб бориш қобилиятини ўз жамоаси учун мос деб ҳисобламоқда.
Бу ҳақда El Nacional нашри хабар берди. Манбага кўра, Алонсо Лопесни «Челси»даги лойиҳасининг муҳим футболчиларидан бири сифатида кўрмоқда. Мураббий яримҳимоячининг ҳужумдаги фаоллиги ва жарима майдонида вазият яратиш қобилиятини юқори баҳоламоқда.
«Алонсо Лопесни тезлик, интенсивлик ва жарима майдонида пайдо бўлиш қобилияти туфайли ўз лойиҳасига жуда мос келади, деб ҳисобламоқда», — дейилади El Nacional хабарида.
Бироқ «Барселона» Лопесни сотишни истамаяпти. Каталония клуби 23 ёшли футболчи бўйича музокараларни бошлаш учун камида 120 млн евролик таклифни кутмоқда. Манбага кўра, амалда трансфер суммаси бундан ҳам юқори бўлиши мумкин.
Лопес «Барселона»нинг асосий таркибидаги муҳим футболчилардан бири ҳисобланади. Унинг ҳужумкор яримҳимоячи сифатидаги ўйин услуби Хаби Алонсо бошчилигидаги «Челси» учун қизиқиш уйғотган.