«Реал» дарвозабони Тибо Куртуа клубда фаолиятини давом эттириш учун молиявий жиҳатдан фойдали бўлган таклифларни рад этган. Бу ҳақда Diario AS хабар берди.
Маълум қилинишича, посбон ҳозирги жамоасида қолиш истагини билдирган. Шунингдек, Тибо амалдаги шартномаси охиригача жамоадан кетмасликни ва профессионал фаолиятини айнан Мадрид клуби таркибида якунлашни режалаштирмоқда.
Қайд этиш лозим, Куртуа 2018 йил ёзида «қироллик клуби» футболчисига айланган. Белгиялик посбон мадридликлар сафида 14 та совринни қўлга киритган ва икки марта Чемпионлар Лигасида ғолиб чиққан.
Маълумот ўрнида, Куртуа ушбу мавсум клуб сафида барча мусобақалар доирасида 8 та учрашувда иштирок этиб, ўз дарвозасидан 9 та гол ўтказиб юборган.
Аввалроқ Тибо «қаймоқранглилар» билан янги шартнома имзолашга яқин экани маълум қилинганди.