Франция миллий жамоаси бош мураббийи Зинедин Зидан «уч ранглилар» ва 2016–2018 ҳамда 2019–2021 йилларда ўзи бошқарган Мадриднинг «Реал» клуби ўртасидаги ўхшашлик ҳақида фикр билдирди.
«Франция миллий жамоаси «Реал» каби ақлбовар қилмас иштиёқ ва юқори мақсадларга эга. Бу энг юқори даража.
«Реал»да ишлаган пайтимда ҳам бу ҳеч қачон тўхтамасди, аммо шу нарса менга кўпроқ ёқарди», — дея Зиданнинг сўзларини келтиради RMC Sport.
Эслатиб ўтамиз, 54 ёшли мутахассис ўтган ёзда Франция миллий жамоаси бош мураббийи этиб тайинланган. Унинг меҳнат шартномаси 2030 йил ёзигача мўлжалланган.
Маълумот ўрнида, Зидан «қироллик клуби» билан уч марта Чемпионлар Лигасида ғолиб чиққан ва икки марта Испания чемпиони бўлган.
Аввалроқ Зинедин «Ан Наср» ҳужумчиси Криштиану Роналду ҳақида илиқ фикрлар билдиргани маълум қилинганди.