Live
3
Ўзбек

«Барселона» EЧЛдан вақтинча четлатилишидан хавотирда

Футбол
4 октябр, 08:30
Каталония клуби «Негрейра иши» бўйича УEФА томонидан вақтинчалик жазо қўлланишидан чўчимоқда.
«Барселона» EЧЛдан вақтинча четлатилишидан хавотирда
Foto: Getty Images

УEФА «Барселона»нинг Ҳакамлар техник қўмитаси собиқ вице-президенти Хосе Мария Негрейра билан боғлиқ тўловларини ўрганиш доирасида «Негрейра иши» бўйича тергов олиб бормоқда. Ташкилот ушбу ҳафта «Реал» томонидан ишга оид ҳужжатлар юборилганини маълум қилган.

Матбуот хабарларига кўра, Мадрид клуби УEФАга қарийб 50 минг саҳифадан иборат ҳужжатлар тақдим этган ва принципиал рақибига нисбатан жазо қўлланишига ишонмоқда.

Тhe Touchline нашри Маrcа манбасига таяниб хабар беришича, «Барселона» Чемпионлар лигасидан вақтинча четлатилиш эҳтимолидан хавотирда. УEФА «Негрейра иши» бўйича якуний қарор чиқарилишини кутмасдан туриб ҳам каталониялик клубга нисбатан вақтинчалик санкция қўллаши мумкин.

Бу ҳолат «Барселона» учун жиддий хавф туғдириши мумкин. Чунки клубнинг Европанинг энг нуфузли турниридаги иштироки бўйича қарор ишнинг якуний натижаси эълон қилинишидан олдин ҳам қабул қилиниши эҳтимоли мавжуд.

Хабар қилинишича, «Реал» президенти Флорентино Перес «Барселона»нинг Суперлига лойиҳасидаги позицияси ўзгарганидан кейин каталониялик клубга қарши кескинроқ сиёсат юритмоқда. Мадрид клуби «Негрейра иши» бўйича УEФАга тақдим этган ҳужжатлари орқали «Барселона»га нисбатан чора кўрилишига эришмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, «Реал» 1 октабр куни «Негрейра иши» бўйича ҳужжатларни УEФАга топширганини расман тасдиқлаган.

Маълумот учун, «Негрейра иши» «Барселона»нинг ҳакамлар қўмитасининг собиқ вице-президенти Хосе Мария Негрейра билан боғлиқ тўловлари юзасидан олиб борилаётган тергов билан боғлиқ.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Барселона Барселона
Бугунги янгиликлар