UFC оғир вазн тоифасида чемпионлик жанги ўтказилишини расман эълон қилди.
Сирил Ган ва Жош Ҳокит 15 ноябр куни Ню-Йоркда бўлиб ўтадиган UFC 334 турнирининг асосий жангида октагонга чиқади. Жанг ғолиби оғир вазн тоифасида чемпионлик камарига эга бўлади.
Ган профессионал фаолияти давомида 16 та жанг ўтказиб, 14 та ғалаба қозонган ва икки марта мағлубиятга учраган. Франциялик жангчи сўнгги баҳсида Алекс Перейрани нокаутга учратиб, UFC’нинг оғир вазн тоифасида вақтинчалик чемпионига айланганди.
Ҳокит эса ҳозирга қадар профессионал MMA’да мағлубият нималигини билмай келмоқда. У ўтказган 10 та жангининг барчасида ғалаба қозонган. Америкалик спортчи сўнгги тўқнашувида тажрибали Деррик Люисни нокаутга учратган.
Энди Ган ва Ҳокит UFC 334 турнирида оғир вазн тоифасининг чемпионлик камари учун ўзаро ҳисоб-китоб қилади.