Бугун
25
Ўзбек

Месси Аргентинадаги хайрлашув учрашуви олдидан миллий жамоа қароргоҳига етиб келди

Футбол
5 октябр, 03:05
    34
Лео миллий жамоа сафидаги сўнгги ўйинини Бенинга қарши ўтказади.
Месси Аргентинадаги хайрлашув учрашуви олдидан миллий жамоа қароргоҳига етиб келди
Фото: 433
06.10.2026, 19:00 Халқаро ўртоқлик учрашувлари Аргентина Аргентина - : - Бенин Бенин

«Интер Майами» ҳужумчиси ва сардори Лионел Месси Аргентина миллий жамоасининг хайрлашув учрашуви олдидан қароргоҳга етиб келди.

39 ёшли футболчи миллий жамоа сафидаги хайрлашув учрашуви олдидан миллий жамоа йиғинида иштирок этади. Аргентина миллий жамоаси 6 октябрдан 7 октябрга ўтар кечаси Бенинга қарши ўртоқлик учрашувини ўтказади. Беллашув Буэнос-Айресдаги «Монументаль Антонио Веспуччи Либерти» стадионида бўлиб ўтади.

Қайд этиш лозим, Месси 2005 йилдан буён «кумушранг ўлка вакиллари» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. У миллий жамоа билан 2022 йилги жаҳон чемпионати, 2021 ва 2024 йилги Америка кубоги ҳамда 2022 йилги Финалиссимада ғолиб чиққан.

Маълумот ўрнида, 2026 йилги жаҳон чемпионатида аргентиналиклар финалга қадар етиб борди. Ҳал қилувчи учрашувда Скалони шогирдлари Испанияга қўшимча бўлимларда 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Аргентина Аргентина
  • Бенин Бенин
  • Халқаро ўртоқлик учрашувлари Халқаро ўртоқлик учрашувлари
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

34 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар