Игор Ангеловский бошчилигидаги Тожикистон миллий жамоаси FIFA кунлари муносабати билан Хитойга қарши беллашди. Унда тожикистонликлар 1:0 ҳисобидаги ғалабага эришди. Беллашувда ягона гол 53-дақиқада Ваҳдат Ханонов ҳисобига ёзилди.
Тожикистон миллий жамоаси FIFA кунларида аввал Озарбойжон ва Фаластинга қарши ўртоқлик учрашувларида майдонга тушган эди. Ҳар иккисида ҳам имкониятни бой берганди.
Ўртоқлик учрашуви.
Хитой — Тожикистон 0:1
Гол: Ваҳдат Ханонов, 53.
Тожикистон: Рустам Ятимов, Ваҳдат Ханонов, Меҳрубон Каримов (Содиқжон Қурбонов, 67), Табрез Исломов, Алижон Кароматуллозода, Амирбек Жўрабоев (Алишер Шукуров, 85), Шервони Мабатшоев (Нозим Бобожонов, 85), Эҳсони Паншанбе (Салоҳиддин Иргашев, 85), Парвизжон Умарбоев, Алишер Жалилов (Муҳаммаджон Раҳимов, 67), Шериддин Бобоев (Азизбек Ҳайитов, 80).