Live
4
Ўзбек

«Манчестер Юнайтед» «Милан» яримҳимоячисига қизиқиб қолган

Футбол
6 октябр, 10:09
Франциялик футболчи Юссуф Фофана фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин.
«Манчестер Юнайтед» «Милан» яримҳимоячисига қизиқиб қолган
Фото: Gettyimages

«Севиля»да ижара ҳуқуқи асосида ўйнаётган «Милан»нинг франциялик яримҳимоячиси Юсуф Фофана Англия чемпионатига йўл олиши мумкин.

TEAMtalk хабарига кўра, 27 ёшли яримҳимоячига «Манчестер Юнайтед» қизиқиш билдирмоқда.

Испания клуби футболчини «Лион»га ўтиши муваффақиятсизликка учраганидан кейин сотиб олиш ҳуқуқисиз ижарага олган эди. Футболчининг «Милан» билан шартномаси 2028 йилнинг ёзигача амал қилади. Таянч яримҳимоячининг актуал трансфер қиймати 15 миллион еврога баҳоланмоқда.

Маълумот учун, Фофана Испания чемпионатининг янги мавсумида тўртта ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол уришга муваффақ бўлди. «Севиля» эса 7-турдан кейин 13 очко билан мусобақа жадвалининг 5-поғонасини банд этиб турибди.

Бугунги янгиликлар