Live
4
Ўзбек

Футзал. БМБ яна пешқадам, «Хоразм» 2-ўринга кўтарилиб олди

Бошқалар
6 октябр, 10:27
«Зарафшон» ва «Нефтчи» жамоалари ҳозирча чемпионатда бирорта учрашувда ғалаба қозона олмади.
Футзал. БМБ яна пешқадам, «Хоразм» 2-ўринга кўтарилиб олди
Фото: Сайхун ПФК

Футзал бўйича Олий лигада 2-тур учрашувлари якунига етди. Ушбу тур беллашувларига яна Жиззах шаҳри мезбонлик қилди.

2-турда «Хоразм» жамоаси уччала баҳсда ҳам ғалаба қозонди. БМБ эса икки ғалаба ва бир дуранг қайд этишга муваффақ бўлди. СҚБ эса марказий баҳсда амалдаги чемпионга ютқазди. «Сайхун» футзалчилари эса учта беллашувда ҳам ютқазиб, турнир жадвалида пастлади.

Навоийнинг «Зарафшон» ва «Нефтчи» жамоалари ҳозирча чемпионатда бирорта учрашувда ғалаба қозона олмади. 2-тур учрашувлари якунига кўра, БМБ 16 очко билан пешқадамлик қилмоқда. «Хоразм» 2-ўринда бормоқда. Кучли учликни СҚБ якунлаб берган.

Навбатдаги тур учрашувлари октябр ойининг сўнгги ҳафтасига белгиланган.

Турнир жадвали:

Бугунги янгиликлар