«Интер» бош мураббийи Кристиан Киву мураббийлик фаолиятига муносабати ҳақида фикр билдирди. Руминиялик мутахассис совринларни қўлга киритганига қарамай, ўзини ҳануз ўқувчи деб ҳисоблашини таъкидлади. Бу ҳақда у Cronache di Spogliatoio нашрига берган интервюсида айтди.
«Бу иш билан умрим давомида шуғулланаман, деб ўйламайман. Ҳали ҳам ўзимни ўқувчи сифатида ҳис қиламанми? Ҳа, менинг ишга ва қилаётган барча ишларимга ёндашувим шундай. Шубҳалар менга қизиқувчанлигимни сақлаш ва ўзимга қулай бўлган ҳудуддан чиқишга ёрдам беради», — деди Киву.
Руминиялик мураббий ривожланишга бўлган истагини сақлаб қолар экан, ўз устида ишлашда давом этишини билдирди.
«Ўзимни ўқувчи сифатида кўрмай қўйсам, тўхташ учун айни вақт келган бўлади. Ўрганиш ва янги чақириқлар менда иштиёқни, шунингдек, иштиёқ билан ишлаш истагини сақлаб туради», — дея қўшимча қилди мутахассис.
Маълумот учун, Кристиан Киву бошқарувида «Интер» ўтган мавсумда Италия чемпионати ва мамлакат Кубогида ғолиб бўлган.
Эслатиб ўтамиз, Киву футболчилик фаолияти давомида ҳам «Интер» сафида тўп тепган ва клуб тарихидаги таниқли ҳимоячилардан бири ҳисобланади.