«Динамо» ҳужумчиси Фирдавс Абдураҳмонов Осиё Ўйинлари-2026 якунидан сўнг клуб ихтиёрига қайтди. Футболчи турнирдаги иштироки ва таассуротлари ҳақида гапирди.
«Ўйинларга бор кучимизни бериб ҳаракат қилдик. Мураббийларнинг ва мухлисларнинг ишончини оқлашга ҳаракат қилдик. Жароҳатим борлиги сабаб ўзимни тўлақонли кўрсата олмадим. Биринчи ўйинда майдонга тушиб, гол урганимдан хурсандман. Турнир давомида асосий вақтда мағлуб бўлмадик, аммо пеналтилар сериясида омадимиз келмади», — деди Абдураҳмонов.
Маълумот учун, Ўзбекистон олимпия жамоаси Осиё Ўйинлари-2026нинг яримфиналида ва 3-ўрин учун баҳсда пеналтилар сериясида имкониятни бой бериб, турнирни 4-ўринда якунлади.
Эслатиб ўтамиз, ҳужумчи турнирдаги дастлабки баҳсида Саудия Арабистони дарвозасини ишғол қилган.