Live
6
Ўзбек

Осиё кубоги U-20, саралаш. Ўзбекистон илк турда Бангладешни мағлуб этди

Футбол
31 август, 12:17
Мезбонлар 2-турни 3 очкоси бор Ҳиндистонга қарши ўтказади.
Осиё кубоги U-20, саралаш. Ўзбекистон илк турда Бангладешни мағлуб этди
Foto: UFA

Ўзбекистон U-20 жамоаси Осиё кубоги саралашидаги иштирокини ғалаба билан бошлади.

В гуруҳи мезбони Бангладешга қарши кечган ўйинда Сайдалиев ва Абраевнинг голлари эвазига рақибни мағлуб этди.

Гуруҳнинг биринчи ўйинида эса Ҳиндистон Суриядан минимал ҳисобда устун келди.

Жамолиддин Раҳматуллаев жамоаси 2-турни 3 сентябр куни Ҳиндистонга қарши ўтказади.

Осиё кубоги U-20. Саралаш босқичи
В гуруҳи. 1-тур. 31 август

Тошкент. «Дўстлик» стадиони
Ўзбекистон — Бангладеш 2:0
Голлар: Қувонишбек Сайдалиев (20), Қувончбек Абраев (47).
Ўзбекистон U-20 — Неъматуллоҳ Рустамжонов, Шораҳим Шораҳмедов (Нурмуҳаммад Абдуғаниев, 46), Азизбек Тўлқинбеков (C), Қувончбек Абраев, Асилбек Абдурасулов, Беҳруз Абдусатторов (Асилбек Алиев, 62), Озодбек Нажмиддинов (Озодбек Одилжонов, 46), Қувонишбек Сайдалиев, Абдулвосит Солиев (Диёр Эрманов, 80), Муҳаммадали Дилшодбеков, Даврон Тўлаганов (Абдулфайз Бобомуродов, 62).

Сурия — Ҳиндистон 0:1
Гол: Шами (86).

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ўзбекистон U20 Ўзбекистон U20
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

10+ изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар