Бугун
36
Ўзбек

Анчелотти «Реал» клубига қайтди

Футбол
3 сентябр, 08:00
    10+
Бразилия миллий жамоаси бош мураббийи собиқ клуби машғулотида бўлди.
Анчелотти «Реал» клубига қайтди
Foto: Getty Images

Бразилия миллий жамоаси бош мураббийи, аввал Мадриднинг «Реал» клубини бошқарган Карло Анчелотти жамоа машғулотига ташриф буюрди. Бу ҳақда «қироллик клуби»нинг расмий сайти хабар берди.

«Карло Анчелотти яна Мадридда! «Реал»нинг собиқ мураббийи ва Бразилия миллий жамоасининг амалдаги бош мураббийи Вальдебебасга келиб, машғулот олдидан Жозе Моуринио ва футболчилар билан саломлашди», — дейилади клуб хабарида.

Эслатиб ўтамиз, 2026 йил июн ойида «Реал»ни 63 ёшли португалиялик мутахассис Жозе Моуринио бошқара бошлади. У аввал 2010–2013 йилларда Мадрид клубида ишлаган. Жозе «Реал» билан Испания чемпионлиги (2011/12), мамлакат кубоги (2010/11) ва Суперкубокни (2012) қўлга киритган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • Бразилия Бразилия
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

10+ изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар