Бугун
36
Ўзбек

Марокаш яримҳимоячиси «Панатинаикос»га ўтди

Футбол
3 сентябр, 23:47
26 ёшли Унаи яна Греция клубида ўйнайди.
Марокаш яримҳимоячиси «Панатинаикос»га ўтди
Foto: Getty Images

Марокаш миллий жамоаси яримҳимоячиси Аззедин Унаи фаолиятини Грецияда давом эттиради.

«Панатинаикос» 26 ёшли футболчини «Жирона»дан сотиб олди.

Трансфер қиймати 11 миллион еврони ташкил этди. Шартнома 2030 йил ёзигача мўлжалланган.

Яримҳимоячи ўтган мавсумда Ла Лигада 24 ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол ва 2 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйган.

Унаига «Панатинаикос» бегона эмас. У 2024/25 йилги мавсумда грек клубида ижарада ҳаракат қилиб, 25 баҳсда 4 та гол ва худди шунча ассист қайд этган.

Azzedin Ounahi
Foto: Panathinaikos

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Panathinaikos Panathinaikos
  • Марокаш Марокаш
Бугунги янгиликлар