Бугун
36
Ўзбек

Рикардо Родригес «Торино»га қайтди

Футбол
4 сентябр, 01:34
Швейцария миллий жамоаси ҳимоячиси Ла Лигани тарк этиб, яна А Серияда ўйнайдиган бўлди.
Рикардо Родригес «Торино»га қайтди
Foto: Torino

Рикардо Родригес «Торино»га қайтди.

Турин клуби 34 ёшли ҳимоячи билан эркин агент сифатида шартнома имзолаганини маълум қилди. Томонлар 2027 йил 30 июнига қадар мўлжалланган битим тузишди. Келишувни яна бир мавсумга узайтириш имконияти ҳам мавжуд.

Родригес 2020–2024 йиллар оралиғида ҳам «Торино» сафида тўп тепган. Шундан сўнг у «Бетис»га ўтган ва ўтган мавсум якунида Испания клубини тарк этганди.

Швейцария миллий жамоаси футболчиси ўтган мавсумда Ла Лигада 23 ўйинда 1 та голга ассистентлик қилган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Торино Торино
  • Италия А серияси Италия А серияси
Бугунги янгиликлар