FIFA ёзги трансферлар ойнаси якунларини сарҳисоб қилди.
Халқаро футбол федерацияси 1 июндан 2 сентябрга қадар дунё бўйлаб амалга оширилган трансферлар бўйича маълумотларни эълон қилди.
Бошқа мамлакатлардан футболчиларни сотиб олиш учун энг кўп маблағни Англия клублари сарфлаган — 3,02 миллиард доллар.
Харажатлар бўйича кучли ўнлик:
1. Англия — 3,02 млрд доллар.
2. Италия — 1,1 млрд.
3. Испания — 940 млн.
4. Германия — 904 млн.
5. Франция — 641 млн.
6. Туркия — 514 млн.
7. Саудия Арабистони — 407 млн.
8. Португалия — 301 млн.
9. Белгия — 258 млн.
10. Греция — 189 млн.
Трансфер ойнаси сарҳисоби: Англия клублари бошқа мамлакатлардан энг кўп ўйинчи сотиб олган (топ-10)
Футбол
4 сентябр, 04:05
Англия жамоалари трансферлар харажати бўйича катта фарқ билан биринчи бўлди.
Foto: Getty Images