Бугун
36
Ўзбек

Араухо АПЛ ва Ла Лигани солиштирди

Футбол
4 сентябр, 07:06
    10+
«Ливерпул» сафида ижарада тўп тепаётган ҳимоячи Премер-лига ва Ла Лига ўртасидаги фарқ ҳақида фикр билдирди.
Араухо АПЛ ва Ла Лигани солиштирди
Фото: Gettyimages

Трансфер ҳуқуқи «Барселона»га тегишли, ижарада «Ливерпул»да тўп тепаётган ҳимоячи Роналд Араухо Премер-лига ва Ла Лига ўртасидаги фарқ ҳақида гапирди.

Уругвайлик шу йил ёзда «қизиллар» сафига бориб қўшилди. Унинг ижара муддати мавсум якунига қадар мўлжалланган.

«Ла Лигага паст баҳо бериб бўлмайди. Испания чемпионатида тактика ва техник жиҳатдан даҳолар ҳаракат қилади, аммо Премер-лига жисмоний куч ва тезликлар борасида бошқа даражадалигини ҳам тан олиш керак.

Мен чин дилдан ишонаманки, ўзини Англияда кўрсата олган ва бу муҳитда «жон сақлаб қола олган» ҳимоячи қийинчиликсиз Ла Лигага қайтгач, майдонда устунлик қила олади. «Ливерпул»даги ҳар бир дақиқа – кураш, мен «Энфилд»даги жойим учун жанг қилишга тайёрман», – дея Араухо сўзларидан иқтибос келтирди Foot Mercato.

Эслатиб ўтамиз, 27 ёшли футболчи АПЛда 2 та ўйинда иштирок этиб улгурди – ҳар икки сафар у захирадан майдонга туширилди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ливерпул Ливерпул
  • Англия Премер-лигаси Англия Премер-лигаси
  • Испания Ла Лигаси Испания Ла Лигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

10+ изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар