«Милан» собиқ ҳимоячиси Алессандро Костакурта янги мавсум Чемпионлар лигасида «Интер» ва «Комо»нинг имкониятларига баҳо берди.
«Мен энг катта қизиқиш билан «Интер»ни кузатаман, чунки у бошқа италян клубларидан узоқроққа бориши керак деб ҳисоблайман. Клуб трансфер ойнасини жуда яхши ўтказди ва энди энг кучли жамоалар билан рақобатлаша олади», — деди Костакурта.
Мутахассиснинг фикрича, «Интер» таркибига янги футболчилар қўшилгач, жамоани енгиш янада қийинлашган. Унинг таъкидлашича, омад ҳамроҳ бўлса, «нерадзуррилар» турнирда ғалаба қозониши мумкин.
Костакурта Чемпионлар лигасида дебют қиладиган «Комо»ни ҳам турнирнинг кутилмаган жамоаси сифатида қайд этди.
«Улар учун қийин бўлади, чунки таркибда кўплаб ёш футболчилар бор. Аммо уларда энергия ва иштиёқ етарли. Ҳеч ким мени уларнинг нимчорак финалга чиқмаслигига ишонтира олмайди», — деди у.
Маълумот учун, «Интер» Чемпионлар лигасида 30 мартадан кўпроқ иштирок этган, «Комо» эса ушбу турнирда илк бор қатнашмоқда.