Live
2
Ўзбек

Тюрам: «Тўсиққа чиқдим, чунки бу ўзгача лаҳза эди»

Футбол
5 сентябр, 15:14
«Интер» ҳужумчиси «Наполи» устидан қозонилган иродали ғалабадан сўнг голни нишонлаши ҳақида фикр билдирди.
Тюрам: «Тўсиққа чиқдим, чунки бу ўзгача лаҳза эди»
Foto: Getty Images
05.09.2026 FT Италия А серияси Интер М Интер М 3 : 2 Наполи Наполи

Италия чемпионатининг 3-турида «Интер» 0:2 ҳисобидан камбек қилиб, «Наполи»ни 3:2 ҳисобида мағлуб этди. «Интер»нинг ҳал қилувчи голи 92-дақиқада урилди.

«Ўйиннинг энг яхши футболчиси совринини олишни хоҳладимми? Йўқ, йўқ. У Лаутарога берилиши керак. У бизнинг сардоримиз ва етакчимиз. У Жаҳон чемпионатида жуда кўп баҳсларда майдонга тушди ва дастлабки ўйинлар қийин кечганига қарамай, жамоа учун борини берди. Ҳозир у яна энг яхши формасига қайтмоқда ва бугун бизга ғалаба келтирди», — деди Тюрам.

Голни нишонлаши ҳақида эса футболчи шундай деди: «Бугун тўсиққа чиқдим, чунки бу ўзгача лаҳза эди. 0:2 ҳисобидан камбек қилиб, 3:2 ҳисобида ғалаба қозониш — ақл бовар қилмас ҳиссиёт».

Эслатиб ўтамиз, «Интер» 9 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. «Наполи» эса 3 очко билан 13-ўринда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Интер М Интер М
  • Наполи Наполи
  • Италия А серияси Италия А серияси
Бугунги янгиликлар