Live
2
Ўзбек

Аллегри: «Рақибга иккинчи голни жуда осон уришга имкон бердик

Футбол
5 сентябр, 15:01
«Наполи» бош мураббийи «Интер»га қарши баҳсдаги мағлубият ҳақида фикр билдирди.
Аллегри: «Рақибга иккинчи голни жуда осон уришга имкон бердик
Foto: Getty Images
05.09.2026 FT Италия А серияси Интер М Интер М 3 : 2 Наполи Наполи

«Наполи» бош мураббийи Массимилиано Аллегри Италия чемпионатининг 3-турида «Интер»га 2:3 ҳисобида имкониятни бой берганидан сўнг ўз фикрларини билдирди.

«Биз рақибга иккинчи голни жуда осон уришга имкон бердик. Бу ажойиб техник ҳаракатларга бой, қизиқарли баҳс бўлди. Ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди, аммо якунда улар ютди. Хотиржамликни сақлашимиз ва баҳснинг айрим қисмларида ҳимоядаги концентрациямизни яхшилашимиз керак. Сўнгги икки баҳсда бешта гол ўтказиб юбордик», — деди Аллегри.

Мутахассис Расмус Ҳойлунднинг алмаштирилиши ва 4-5-1 схемасига ўтиш ҳақида ҳам гапирди. Унинг сўзларига кўра, ҳужумчи кўп меҳнат қилгани сабабли чарчаган, Лука эса ўйинга яхши қўшилган.

Эслатиб ўтамиз, «Наполи» ушбу баҳсдан сўнг 3 очко билан А Серия турнир жадвалининг 13-ўрнида бормоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Интер М Интер М
  • Наполи Наполи
  • Италия А серияси Италия А серияси
Бугунги янгиликлар