Италия чемпионатининг 3-турида «Интер» ўз майдонида «Наполи»ни 3:2 ҳисобида мағлуб этди. Лаутаро Мартинес дубл қайд этиб, 92-дақиқада жамоасига ғалаба келтирган голни урди.
«Тюрам голни нишонлаш учун майдон четидаги тўсиққа чиқиб олганимни кўриб, мени ақлдан озган деб айтди. Аммо охир-оқибат у ҳам ёнимга қўшилди», — деди аргентиналик ҳужумчи.
«Ҳозир энг муҳими — яхши спорт формасига кириш. Жаҳон чемпионатидан кейин тўлақонли мавсумолди тайёргарлигисиз қайтиш осон эмас. Қайтишни амалга оширганимиздан жуда хурсандман. Ўтган мавсумда бизга шундай характер етишмаган эди. Ҳар мавсумда талабларни ошириб, буни майдонда исботлашга ҳаракат қиламиз», — дея қўшимча қилди Мартинеа.
Эслатиб ўтамиз, «Интер» 9 очко билан А Серия турнир жадвалида якка пешқадамга айланди.