Италия А Сериясининг навбатдаги турида «Фиорентина» ўз майдонида «Торино»ни қабул қилди. Флоренциядаги баҳс меҳмонларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Учрашувдаги голлар иккинчи бўлимда урилди. 47-дақиқада Маттео Пеллегрино «Фиорентина»ни олдинга олиб чиқди. Бироқ «Торино» тез орада ҳисобни тенглаштирди ва Роландо Мандрагора ҳамда Че Адамснинг голлари эвазига камбекни амалга оширди.
Шу тариқа, «Торино» янги мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди. «Фиорентина» эса 2026/27-йилги А Серияда кетма-кет учинчи мағлубиятини қайд этди.
А Серия
Фиорентина — Торино 1:2
Голлар: Пеллегрино 47, Мандрагора, Адамс.
Фиорентина: Де Хеа, Жоао Марио, Драгушин, Виерй, Валдепенас, Фажоли, Оулаи (Ндур, 24), Брешианини (Нёнто, 46), Мастантуоно (Атта, 46), Пеллегрино (Бето, 76), Нжие (Педро Гонсалвеш, 79).
Торино: Перри, Кёмерт, Коко (Исмайли, 40), Комуззо (Браганса, 70), Фортини (Паттерсон, 56), Гинейтис (Симеоне, 70), Мандрагора, Фитс-Жим, Каччамани (Белгали, 56), Влашич, Адамс.