«Атлетико Насионал» яримҳимоячиси Хамес Родригес Колумбия миллий жамоасидаги фаолиятини якунлаганини маълум қилди.
Бу ҳақда 35 ёшли футболчи ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида хабар берди.
«Вақти келди. Бирга баҳам кўрган ҳар бир ўйин, ҳар бир қувонч, кўз ёши ва орзу учун раҳмат. Колумбия миллий жамоаси шарафини ҳимоя қилиш ҳаётимдаги энг буюк шарафлардан бири бўлди. Раҳмат, Колумбия. Абадий», — деб ёзди Родригес.
Хамес миллий жамоа сафида 131 та учрашув ўтказиб, 31 та гол урган ва 48 та ассистга муаллифлик қилган.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади