«Манчестер Сити» вингери Антуан Семенё Эрлинг Ҳоланднинг ўрнини ҳужум марказида эгаллашга тайёрлигини маълум қилди. Ганалик футболчи бундай вазифа юклатилса, бундан муаммо кўрмаслигини таъкидлади.
«Ҳоланд учун захира ҳужумчи масаласи муҳокама қилинаётганини эшитдим. Бу миш-мишлар қаердан чиққанини билмайман. Агар ҳақиқатан ҳам керак бўлса, у ерда ўйнашга тайёрман. Бу умуман муаммо эмас», — деди Семенё Мirror нашрига.
26 ёшли вингер ушбу мавсум АПЛда бешта баҳсда майдонга тушиб, иккита гол ва учта ассист қайд этди.
Маълумот учун, «Манчестер Сити» АПЛнинг дастлабки беш туридан сўнг 15 очко жамғариб, турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.