Бугун
27
Ўзбек

Мбаппе — Моуринионинг энг ишонган футболчиси

Футбол
23 сентябр, 07:25
    9
«Реал» бош мураббийи Жозе Моуринио юлдуз форвард билан ажойиб муносабатларга эга.
Мбаппе — Моуринионинг энг ишонган футболчиси
Фото: Gettyimages
25.09.2026, 14:45 УЭФА Миллатлар лигаси. А лига Туркия Туркия - : - Франция Франция

Тажрибали мутахассис жамоанинг энг номдор футболчиларидан бири билан илк ҳафталарданоқ ажойиб алоқа ўрнатгани таъкидланмоқда.

Португалиялик мураббий Жозе Моуринио ҳамда франциялик ҳужумчи Килиан Мбаппе ўртасидаги алоқа мукаммал деб таърифланмоқда.

Мбаппе Моуринионинг жамоадаги энг ишончли футболчиси ва мураббий тизимининг асосий қисмидир. Бу ҳақда ОК Diario нашри хабар бермоқда.

Шунингдек, «Реал» Мбаппенинг Франция миллий жамоаси ҳузурида дам олишини афзал кўриши қайд этилган. Шу билан бирга, футболчи жаҳон чемпионатидан сўнг, ўз мамлакати олдида қарздор бўлиб қолганини ҳис қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 25 сентябр, жума куни Франция миллий жамоаси Миллатлар лигасининг биринчи турида сафарда Туркия миллий жамоасига қарши ўйнайди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Туркия Туркия
  • Франция Франция
  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • УЭФА Миллатлар лигаси. А лига УЭФА Миллатлар лигаси. А лига
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

9 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар