Бугун
27
Ўзбек

«Жавобни биласиз. Бу торт устидаги гилос каби бўларди» — Роналду 1000-голини уриши ҳақида

Футбол
24 сентябр, 07:30
    13
Португалиялик юлдуз 1000-голини Португалия билан уришни танлади.
«Жавобни биласиз. Бу торт устидаги гилос каби бўларди» — Роналду 1000-голини уриши ҳақида
Foto: Getty Images
24.09.2026 FT УЭФА Миллатлар лигаси. А лига Португалия Португалия 1 : 0 Уэлс Уэлс

Криштиану Роналду фаолиятидаги 1000-голини қайси жамоа сафида уришни исташини айтди. Португалиялик футболчи танловида миллий жамоани афзал кўрди.

41 ёшли ҳужумчи ҳозиргача клуб ва миллий жамоа миқёсида 979 та гол урган. Унга юбилей — 1000-голини «Ан Наср» клуби ёки Португалия миллий жамоаси сафида уриш имконияти берилганда қайси вариантни танлаши ҳақида савол берилди.

«Жавобни биласиз. Миллий жамоа сафида. Бу чиройли тарихнинг кулминациясига айланган бўларди. Мураббий айтганидек, торт устидаги гилос каби бўларди», — деди Роналду.

Ҳужумчи шу тариқа фаолиятидаги энг муҳим марралардан бири учун Португалия сафида гол уришни исташини очиқ билдирди. Роналду 1000 та гол чегарасига етиш учун яна 21 та аниқ зарбага муҳтож.

Португалия миллий жамоаси навбатдаги баҳсини Уелсга қарши ўтказади. Жамоалар Миллатлар лигаси 1-турида тўқнаш келади. Португалияликлар учун ушбу баҳс Роналдуга тарихий маррага яқинлашиш имкониятини ҳам беради.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Португалия Португалия
  • Уэлс Уэлс
  • УЭФА Миллатлар лигаси. А лига УЭФА Миллатлар лигаси. А лига
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

13 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар