Бугун
27
Ўзбек

Роналду: «Португалия сафида ўйнашга муносиб эканимни исботлашда давом этяпман»

Футбол
23 сентябр, 17:43
41 ёшли ҳужумчи Миллатлар лигасидаги бўлажак ўйинлар олдидан саволларга жавоб берди.
Роналду: «Португалия сафида ўйнашга муносиб эканимни исботлашда давом этяпман»
Foto: Getty Images
24.09.2026 FT УЭФА Миллатлар лигаси. А лига Португалия Португалия 1 : 0 Уэлс Уэлс

Криштиану Роналду Португалия миллий жамоасининг Миллатлар лигасидаги бўлажак ўйинларидан кутаётган натижалари ҳақида фикр билдирди.

— Кутилмалар ҳар доим бир хил — ғалаба. Янги мураббий билан кайфият ҳам бошқача. Фурсатдан фойдаланиб, Португалияга ёрдам бериш учун қўлидан келган барча ишни қилган Мартинесга миннатдорлик билдирмоқчиман. Аммо ҳозир Жорже Жезушнинг вақти ва ишонаманки, барчаси яхши бўлади. Ҳаммаси яхши бошланишига ишончимиз комил.

— Ҳужумкор футбол бўладими?

— Асосийси — ғалаба қозониш. Мен Жорже Жезуш билан аввал ҳам ишлаганман ва унинг футболи янада ҳужумкор бўлишини биламан. Аммо энг муҳими — ғалаба.

— Бу сиз учун сўнгги йилми?

— Унчалик узоқни ўйламайман. Ҳозирги лаҳза ҳақида ўйлаяпман. Шу ердаман, федерация менга ишонч билдирмоқда...

Бу сўнгги йил бўладими? Балки. Танам ҳолати қандай бўлишини кўрамиз. Ростдан ҳам билмайман, буни чиндан айтяпман.


— Ҳозир гўёки биринчи йилдагидек ҳиссиётлар борми?

— Ҳа, ҳали ҳам бу ерда ўйнашга муносиб эканимни исботлашда давом этяпман. Ҳар куни бунинг исботини кўрсатяпман. Клубда ҳам, миллий жамоада ҳам ҳануз гол ура олишимни намойиш этяпман, — деди 41 ёшли ҳужумчи SportTV эфирида.

Маълумот ўрнида, Португалия Миллатлар лигаси янги мавсумидаги илк ўйинини 24 сентябр куни Уэлсга қарши ўтказади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Португалия Португалия
  • Уэлс Уэлс
  • УЭФА Миллатлар лигаси. А лига УЭФА Миллатлар лигаси. А лига
Бугунги янгиликлар