Португалия миллий жамоаси ҳужумчиси Жоау Феликс айни пайтдаги футболчилардан иборат ўзининг идеал жамоасини тузди.
Қизиғи, Феликс рамзий таркибга Криштиану Роналду ва Лионел Месси каби афсонавий футболчиларни киритмади.
Жоау Феликснинг идеал таркиби:
Дарвозабон: Жоан Гарсия.
Ҳимоячилар: Нуну Мендеш, Рубен Диаш, Пау Кубарси, Жоау Канселу.
Яримҳимоячилар: Педри, Энцо Фернандес, Райан Шерки.
Ҳужумчилар: Килиан Мбаппе, Ламин Ямал, Ҳарри Кейн.
Феликс танлаган футболчилар орасида 2026 йилги «Олтин тўп» совринига даъвогарлар ҳам бор. Нуфузли индивидуал мукофотни топшириш маросими 26 октябр куни Лондонда бўлиб ўтади.
Маълумот ўрнида, Португалия миллий жамоаси Миллатлар Лигасидаги янги мавсумни Уэлс устидан 1:0 ҳисобидаги ғалаба билан бошлади. Учрашувдаги ягона голга айнан Жоау Феликс муаллифлик қилди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади