Самарқанд шаҳрида ўтказилган 46-FIDE Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси ўз якунига етди. 11 тур натижасига кўра, Ўзбекистон эркаклар миллий жамоаси мусобақани биринчи ўринда якунлаб, Олимпиада чемпионига айланди.
Шахматчиларимиз 11 тур давомида 20 очко жамғарди. Ҳиндистон ва Германия 18 тадан очко билан кейинги ўринларни эгаллади. Кучли бешликдан АҚШ ва Озарбайжон жой олди, ҳар икки жамоа 17 тадан очко тўплади.
Аёллар ўртасидаги мусобақада эса Хитой миллий жамоаси 20 очко билан чемпион бўлди. Қозоғистон 18 очко билан иккинчи ўринни эгаллаган бўлса, Ҳиндистон 17 очко билан кучли учликни якунлади. АҚШ ва Полша ҳам 17 тадан очко тўплаб, мос равишда тўртинчи ва бешинчи ўринларни банд этди.
Шу тариқа, Самарқанд мезбонлик қилган 46-FIDE Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида Ўзбекистон эркаклар миллий жамоаси бош совринни қўлга киритди.

Фото: UzChess

Фото: UzChess
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади