«ПСЖ» бош мураббийи Луис Энрике «Арсенал» ва Испания миллий жамоаси яримҳимоячиси Мартин Субимендининг трансферидан манфаатдор. Бу ҳақда El Naxional хабар бермоқда.
Манбага кўра, Энрике футболчининг Париж клубига ўтиш имкониятларини юқори баҳоламоқда. Бунга Субимендининг мавсум бошида «Арсенал» асосий таркибида муҳим рол ўйнамагани ҳам сабаб бўлган. Лондон клуби яримҳимоячи учун 80 миллион евро атрофидаги таклифни кўриб чиқишга тайёр.
Луис Энрике Субимендини ўзининг ўйин услубига мос келадиган футболчи деб ҳисоблайди. Мутахассис яримҳимоячининг позицияни яхши ҳис қилиши, аниқ узатмалари ва ҳужумчиларга қулай вазиятларда тўп етказиб бериш қобилиятини юқори баҳолайди.
Манбага кўра, Энрике «ПСЖ»нинг тўп назоратида устунлик қилиши ва марказдаги ўйин тузилмасини сақлаб қолишини истамоқда. Субименди айнан шу жиҳатларда жамоага ёрдам бериши мумкин.
Маълумот учун, Тransfermarkt портали Субимендининг бозор қийматини 75 миллион еврога баҳоламоқда.