«Арсенал» ва «Тоттенҳэм» «Байер»нинг ҳужумкор яримҳимоячиси Иброҳим Мазага бўлган қизиқишини кучайтирди. Бу ҳақда ТEАМtalk хабар берди.
Манба маълумотига кўра, Мазанинг асосий устунликларидан бири унинг универсаллиги ва техник маҳорати ҳисобланади. Футболчи ҳужумкор яримҳимоячи сифатида ўйнаш билан бирга, яримҳужумдаги бўш ҳудудларни топишда ҳам ишончли ҳаракат қилади. У тўпни қабул қилиб, бурилиш ва рақиб ҳимоячиларини алдаб ўтиш учун қулай вазият яратиши билан ажралиб туради.
Маза ушбу мавсумда барча турнирларда бешта баҳсда майдонга тушиб, битта гол ва битта ассист қайд этди. Унинг «Байер» билан амалдаги шартномаси 2030 йил ёзигача мўлжалланган.
Тransfermarkt маълумотларига кўра, 20 ёшли футболчининг бозор қиймати 45 миллион еврога баҳоланмоқда.