Live
1
Ўзбек

«МЮ» «Ман Сити» яримҳимоячисини ўз сафига қўшиб олди

Футбол
27 сентябр, 06:25
16 ёшли англиялик футболчи эркин агент сифатида «Манчестер Юнайтед» билан шартнома имзолади.
«МЮ» «Ман Сити» яримҳимоячисини ўз сафига қўшиб олди
Foto: Getty Images

«Манчестер Юнайтед» 16 ёшли англиялик яримҳимоячи Девид Эзени «Манчестер Сити»дан ўз сафига қўшиб олганини расман эълон қилди.

Ёш футболчи «қизил иблислар» сафига эркин агент мақомида ўтди. Бу «Манчестер Юнайтед»нинг ушбу ҳафтадаги иккинчи трансфери бўлди.

Бундан уч кун аввал 17 ёшли Карим Кассим ҳам «Манчестер Сити»дан «Манчестер Юнайтед»га эркин агент сифатида ўтганди. У 2025/26 йилги мавсумда барча турнирларда 13 та баҳсда майдонга тушиб, 3 та гол урган.

«Манчестер Юнайтед» айни пайтда Англия Премер-лигаси турнир жадвалида 5 очко билан 12-ўринда бормоқда. Жамоа бешта баҳс ўтказган.

Маълумот учун, «Манчестер Юнайтед» навбатдаги баҳсини 10 октябр куни ўз майдонида «Тоттенҳэм»га қарши ўтказади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Юнайтед Манчестер Юнайтед
  • Манчестер Сити Манчестер Сити
Бугунги янгиликлар