Бугун
27
Ўзбек

Тухел: «Сити» билан боғлиқ вазият футболчиларга таъсир қилиши мумкин»

Футбол
27 сентябр, 08:45
Миллий жамоа устози «шаҳарликлар» билан юзага келган вазият ҳақида гапирди.
Тухел: «Сити» билан боғлиқ вазият футболчиларга таъсир қилиши мумкин»
Фото: Gettyimages

Англия миллий жамоаси бош мураббийи Томас Тухел «Манчестер Сити»нинг молиявий қоидаларни бузганликка оид айбловлари юзасидан фикр билдирди.

«Бу мени чалғитмайди, ўйлайманки, ҳолат «Сити» футболчиларига таъсир қилиши мумкин. Мен бунга изоҳ бермайман, менимча, ҳозир бу борада тергов олиб борилмоқда. Мен ўйинчилар билан суҳбатларда бу мавзуни кўтармадим», — дея Томас Тухелнинг сўзларидан иқтибос келтиради The Touchline саҳифаси.

Маълумот учун, аввалроқ «шаҳарликлар» АПЛ молиявий қоидаларини бузганлик бўйича қўйилган айбловларнинг деярли барча бандларида айбдор деб топилгани маълум бўлган эди — фақат битта қоидабузарлик бундан мустасно.

Айни пайтда «Манчестер Сити» АПЛ янги мавсумида 5 ўйинда 15 очко тўплаган ҳолда АПЛда пешқадамлик қилмоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Сити Манчестер Сити
Бугунги янгиликлар