Бугун
27
Ўзбек

Баэна: «Моуринио мағлубиятни муносиб қабул қила олмайди»

Футбол
27 сентябр, 07:40
Испания миллий жамоаси яримҳимоячиси «Реал» устозининг мағлубиятдан кейинги ҳаракатларини танқид қилди.
Баэна: «Моуринио мағлубиятни муносиб қабул қила олмайди»
Foto: Getty Images

Яқинда «Атлетико»га қарши дербида мағлубиятга учраган «Реал» бош мураббийи Жозе Моуринио матбуот анжуманига ҳакам хато қилган вазиятлар акс этган суратларни олиб келганди. «Атлетико» яримҳимоячиси Алекс Баэна португалиялик мутахассиснинг ушбу ҳаракатига муносабат билдирди.

«Моуринио ютқазгани учун шикоят қилмоқда. «Реал» мағлуб бўлганида, у доимо ўзига эътибор қаратиш ўрнига баҳона излайди. Ҳакам хатолари акс этган суратларни олиб келгани мағлубиятни муносиб қабул қила олмайдиган инсоннинг ҳаракати эди», — деди Баэна. Унинг сўзларини Тhe Touchlinе келтирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Баэна айни пайтда Испания миллий жамоаси сафида ҳам иштирок этмоқда.

Маълумот учун, шанба куни Миллатлар лигаси доирасида Испания сафарда Англияни 3:2 ҳисобида мағлуб этди. Ушбу баҳсда Баэна миллий жамоаси сафидаги голлардан бирига муаллифлик қилди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Испания Испания
  • Атлетико Мадрид Атлетико Мадрид
  • Реал Мадрид Реал Мадрид
Бугунги янгиликлар