«Арсенал» клуби «Комо» яримҳимоячиси Нико Пасга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда El Desmarque хабар берди.
Инглиз клуби аргентиналик 22 ёшли футболчи учун январ ойида расмий таклиф билан чиқиши мумкин.
Манбага кўра, Паснинг «Арсенал»га трансферига «Реал» клуби аралашиши мумкин. «Комо» футболчининг трансфер ҳуқуқларини «Реал»дан 60 миллион евро эвазига сотиб олган.
Бироқ Мадрид клуби 2027 йил ёзида Нико Пасни 80 миллион еврога қайта сотиб олиш ҳуқуқига эга.
Пас бу мавсумда «Комо» сафида барча турнирларда 6 та учрашув ўтказиб, 1 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.
Никонинг «Комо» билан шартномаси 2028 йил ёзига қадар амал қилади. Transfermarkt маълумотларига кўра, унинг бозор қиймати 80 миллион еврога баҳоланмоқда.