«Манчестер Сити» яримҳимоячиси Нико Гонсалес трансфер ойнаси ёпилгунига қадар жамоани тарк этиши мумкин. Бу ҳақда talkSPORT хабар берди.
Манбага кўра, 24 ёшли испаниялик футболчига «Нюкасл» қизиқиш билдирмоқда. Клуб Сандро Тонали ва Бруно Гимараес кетганидан сўнг яримҳимоя марказини кучайтирмоқчи.
«Манчестер Сити» эса Гонсалесни сотиш орқали «Челси» яримҳимоячиси Энцо Фернандес ва «Лилл» футболчиси Аюб Буадди трансферларини молиялаштиришни режалаштирмоқда. Бироқ Гонсалеснинг ўзи Энцо Мареска бошчилигидаги жамоада қолишни истамоқда.
Эслатиб ўтамиз, «Манчестер Сити» Гонсалесни 2025 йил ёзида «Порту»дан 60 миллион еврога сотиб олган.
Маълумот учун, испаниялик яримҳимоячи «Манчестер Сити» сафида барча турнирларда 59 та баҳсда қатнашиб, 4 та гол урган.