Англиянинг «Ноттингҳэм Форест» клуби «Челси»дан ҳужумчи Лиам Делапни ўз сафига қўшиб олди. Бу ҳақда жамоа расмий сайти хабар берди.
«Ноттингҳэм Форест» футбол клуби Лиам Делапнинг трансферини тасдиқлашдан мамнун. Футболчи клуб билан беш йиллик шартнома имзолади», — дейилади хабарда.
Маълумот ўрнида, Делап ўтган мавсумни «Челси»да ўтказиб, барча турнирларда 47 та ўйинда майдонга тушган. Уларнинг бештаси Чемпионлар Лигасига тўғри келади.
Лиам Европа футболининг асосий турниридаги илк голини «Барселона»га қарши ўйинда урган ва «кўклар» 3:0 ҳисобида ғалаба қозонганди.
Аввалроқ «Ноттингҳэм Форест» Делапнинг трансфери учун 45 миллион фунт сарфлаши маълум қилинганди.
Telegram’да биринчи бўлиб фикр билдиринг
Муҳокамага ўтишИзоҳлар Telegram’да очилади