«Ливерпул» бош мураббийи Андони Ираола «ПСЖ» вингери Бредли Барколянинг трансфери ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.
«Биз ҳақиқатан ҳам ушбу позицияга футболчи олишни истаяпмиз. Аммо ҳозир «Ливерпул»да тўп тепамаётган футболчилар ҳақида гапира олмайман. Таркибни кучайтиришга ҳаракат қиляпмиз, чунки футболчиларимиз етарли эмас. Умид қиламанки, тез орада яхши хабарлар бўлади, аммо ҳозирча бунга анча узоқмиз», — деди Ираола матбуот анжуманида.
Маълумот учун, 23 ёшли Барколя ўтган мавсумда барча мусобақаларда 49 та учрашувда қатнашиб, 13 та гол урди ва 7 та голга ассистентлик қилди.