Саудия Арабистони футбол федерацияси (САФФ) ФИФА президенти Жанни Инфантинони қўллаб қувватлашини маълум қилди. Федерация раҳбариятининг баёнотида сўнгги воқеалар юзасидан ФИФАнинг хатоларини тан олгани, узр сўрагани ва FIFA Forward Enterprise лойиҳасини давом эттирмасликка қарор қилгани ижобий қадам сифатида баҳоланган.
САФФ ФИФА бошқарувидаги жараёнлар, мулоқот ва ҳамкорликни яхшилаш ҳамда шаффофликни ошириш зарурлигини таъкидлади. Федерация ФИФА раҳбарияти, ФИФА кенгаши аъзолари, конфедерациялар ва миллий ассоциациялар ўртасида очиқ мулоқот бўлишига чақирди.
Шунингдек, Саудия федерацияси ФИФА президенти ва ташкилот раҳбариятининг футбол оиласида бирдамликни тиклаш борасидаги саъй ҳаракатларини қўллаб қувватлашини билдирди.
Маълумот учун, САФФ сўнгги учта жаҳон чемпионати глобал футбол оиласи биргаликда ҳаракат қилганда нималарга эриша олишини кўрсатганини қайд этди.