«Тоттенҳэм» клуби ҳужумчи Омар Мармушни мавсум якунига қадар ижарага олганини эълон қилди.
Келишувда футболчининг трансферини кейинчалик тўлиқ сотиб олиш имконияти ҳам кўзда тутилган. Футболчининг трансфери қиймати 58 миллион еврони ташкил этади.
Эслатиб ўтамиз, Мармуш 2025 йилнинг январида «Айнтрахт»дан «Манчестер Сити» сафига келиб қўшилганди. Бу вақт давомида «шаҳарликлар» сафида барча турнирлар доирасида 62 та учрашув ўтказиб, 16 та гол урган. Унинг Миср терма жамоаси таркибида 55 та ўйини ва 11 та голи бор. Transfermarkt портали футболчининг қийматини 50 миллион евро деб баҳоламоқда.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади