Бугун
45
Ўзбек

Расман: АПЛ «Манчестер Сити» молиявий қоидаларни бузганини тан олди

Футбол
29 сентябр, 12:46
    16
Клуб 2 октябр кунига қадар апеллация бериш ҳуқуқига эга.
Расман: АПЛ «Манчестер Сити» молиявий қоидаларни бузганини тан олди
Фото: Getty Images

«Манчестер Сити» АПЛнинг молиявий қоидаларини бузиш бўйича деярли барча айбловлар бўйича айбдор деб топилди. Бу ҳақда лига расмий сайти хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, «шаҳарликлар» 2009 йилдан 2018 йилгача бўлган даврда молиявий қоидаларнинг 115 та турли бузилишида айблаган эди.

— Мустақил комиссия «Манчестер Сити»ни тўққиз мавсум давомида Премер-лиганинг молиявий қоидаларини жиддий бузганлик бўйича барча айбловлар, шунингдек, лига томонидан ўтказилган суриштирув доирасида клубнинг ҳамкорлик қилишни хоҳламагани билан боғлиқ кўпчилик айбловлар бўйича айбдор деб топди.

Мустақил комиссия 2009/10 мавсумдан 2017/18 мавсумгача бўлган даврда қуйидагиларни аниқлади:

— «Манчестер Сити» клуб даромадларини сунъий равишда ошириш ва харажатларини камайтириш учун бир қатор тижорат ҳамкорлари билан сохта шартномалар тузган, шунингдек, бошқа контрагентлар билан сохта битимларга таянган;

— клуб нотўғри молиявий ҳисоботларни тақдим этган ҳамда аудиторлар ва футболни тартибга солувчи органлардан ўз молиявий аҳволининг ҳақиқий ҳолатини яширган;

— «Манчестер Сити» Премер-лига ва УЕФА томонидан белгиланган харажатлар лимитини жиддий равишда бузишга йўл қўйган;

— Премер-лига томонидан ўтказилган суриштирув давомида «Манчестер Сити» лига билан ҳамкорлик қилиш ва ҳалол муносабатда бўлиш мажбуриятларини бир неча бор бузган.

Бундан ташқари, Премер-лига томонидан ўтказилган тўрт йиллик суриштирув давомида клуб Лига билан муносабатларда ҳамкорлик қилиш ва ҳалоллик принципига риоя қилиш бўйича ўз мажбуриятларини бир неча бор бузди. Комиссия клуб «Премер-лига суриштирувини тўхтатиш ва уни ўтказишга тўсқинлик қилиш учун мақсадли ҳаракатларни амалга оширган» деган хулосага келди, дейилади АПЛ баёнотида.

Шунингдек, баёнотда санкциялар масаласи қўшимча суд мажлисида алоҳида кўриб чиқилиши таъкидланган. «Манчестер Сити» мустақил комиссиянинг хулосалари устидан апелляция бериш ҳуқуқига эга ва буни 2 октябр кунига қадар амалга ошириши керак.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Сити Манчестер Сити
  • Англия Премер-лигаси Англия Премер-лигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

16 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар