Бугун
45
Ўзбек

Тебас: «УЕФА ҳақ эканлиги исботланди»

Футбол
29 сентябр, 09:50
    20
Ла Лига раҳбари «Манчестер Сити»ни Чемпионлар Лигасидан чиқариб юборилишини истамоқда.
Тебас: «УЕФА ҳақ эканлиги исботланди»
Фото: Gettyimages

2020 йил бошида УЕФА «Манчестер Сити»ни 2012 йилдан 2016 йилгача ҳомийлик шартномалари даромадларини ошириб кўрсатгани учун Чемпионлар лигасидан четлатишга қарор қилган эди. Кейинчалик «шаҳарликлар» УЕФА қарори устидан Спорт арбитраж судига (CАС) шикоят қилиб, ишда ютиб чиққанди. Ла Лига раҳбари Хавер Тебас бу масалани қайта кўриб чиқишга чақирди.

«Менимча, Спорт арбитраж суди қарори қайта кўриб чиқилиши керак, чунки у УЕФА томонидан берилган санкцияни бекор қилди. Бу жуда шубҳали қарор эди. Энди УЕФА ҳақ эканлиги исботланди», - дея Тебаснинг сўзларидан иқтибос келтиради Goal портали.

Эслатиб ўтамиз, Чемпионлар лигасининг янги мавсум биринчи турида «Манчестер Сити» сафарда «Порту»ни 2:0 ҳисобида мағлуб этишга муваффақ бўлганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Сити Манчестер Сити
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

20 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар