«Манчестер Сити» кўплаб молиявий қонунбузарликларда айбдор деб топилди. Эндиликда Премер-лиганинг топ-клубини жазо кутмоқда, аммо унинг қандай бўлиши ҳозирча номаълум. Шу фонда «шаҳарликлар» мустақил комиссия қарори устидан шикоят қилмоқчи, яъни суд жараёни яна бироз чўзилиши мумкин.
The Touchline нашрининг хабар беришича, Премер-лига клубининг собиқ раҳбарларидан бири «Манчестер Сити»ни қандай жазолаш мумкинлиги ҳақидаги ғояни ошкор қилган. Жамоани юқори дивизионда қолдиришлари мумкин, аммо уч — беш йил давомида ҳар мавсум олдидан жамоадан 20-25 очко олишлари мумкин. Яъни «шаҳарликлар» мавсумни -20 ёки -25 очко билан бошлайди.
Бундай жазо схемаси қўлланилган тақдирда «Манчестер Сити» Чемпионлар лигасига чиқиши деярли имконсиз бўлиб қолади.