Шотландия миллий жамоасига 39 ёшли Себастиан Покониоли бош мураббий этиб тайинланди.
Июн ойи бошида мутахассис ўтган мавсум Лига 1 чемпионатини 7-ўринда якунлаган «Монако»дан бўшатилганди.
«Шотландия Футбол Ассоциацияси Себастиан Покониолининг Шотландия эркаклар миллий жамоаси бош мураббийи этиб тайинланганини мамнуният билан эълон қилади.
Белгиялик 39 ёшли мутахассис дастлабки икки йиллик шартномани имзолади ва Шотландия миллий жамоасини UEFA Миллатлар лигасининг навбатдаги мавсумида бошқаради.
Себастиан Европанинг энг истиқболли ёш мураббийларидан бири сифатида танилган. Асосий жамоа бош мураббийи сифатидаги биринчи мавсумида у «Юнион» билан Белгия чемпионлигини қўлга киритди. Клуб 90 йилдан кейин илк бор чемпион бўлди. Шунингдек, у жамоани клуб тарихида биринчи марта Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичига олиб чиқди ва Белгия суперкубогида ғалаба қозонди.
Белгиянинг энг яхши мураббийи деб топилганидан сўнг 2025 йилда «Монако» бош мураббийи этиб тайинланди», — дейилади Шотландия ассоциацияси баёнотида.
Миллий жамоанинг собиқ бош мураббийи Стив Кларк шотландлар 2026 йилги Жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичидан чиқолмаганидан сўнг истеъфо берганди.
Себастиaн Покониоли — Шотландия бош мураббийи
Футбол
16 август, 17:21
39 ёшли мутахассис бунгача «Монако» ва «Юнион Сент-Жиллуа» клубларини бошқарганди.
Foto: Scotland FA